Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўғри ўзи экан

Ўғри ўзи экан

Фото: «Yandex.ru»

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 1 июль куни Шеробод тумани «Меҳнатобод» маҳалласида яшовчи Ш.А. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Унинг маълум қилишича, 29 июнга ўтар кечаси номаълум шахс уйининг эшиги очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кирган ва хонадаги жавондан 2 миллион 3 юз минг сўм пулини ўғирлаб кетган.

Содир этилган ўғрилик жинояти юзасидан 4 июль куни жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилган. Натижада мазкур жиноятни ариза муаллифининг ўзи содир этганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар олинган.

4 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ариза муаллифи Ш.А.га нисбатан айблов эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг