Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд раҳбарияти тизимдаги ёшлар билан гаплашиб олди

Олий суд раҳбарияти тизимдаги ёшлар билан гаплашиб олди

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Суд тимизида бир ярим минг нафардан кўпроқ ёшлар фаолият юритмоқда. Судья ёрдамчиси, архив мудири, девонхона бошлиғи каби вазифаларнинг аксариятини навқирон авлод вакиллари банд этган. Насиб, яқин келажакда уларнинг аксарияти судья лавозимига лойиқ кўрилишининг эҳтимоли катта.

Ҳуқуқ соҳасида, хусусан, судья лавозимида ишлаётган мутахассис бошқа соҳага ўтказилса, кўпам қийналмай ишлаб кетиши мумкин. Чунки,  фаолияти қонун билан тартибга солинмаган соҳанинг ўзи йўқ. Суд тизимида эса фақат  ва фақат қонун танияниб иш кўрилади. Ўз навбатида бошқа соҳа одамини судга олиб келиниши ҳатто тасаввурга сиғмайди. Зеро, тизимнинг ўзи хос  тартиби, талаблари бор. Бу тартиб-талабларга ҳуқуқшунос шаҳодатига эга ҳаммаям жавоб беролмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилишича, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг  тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда асосий урғу бугун тизим ходимларига қўйилаётган талабларга қаратилгани бежиз эмас. Шунингдек, видеоконференц-алоқа шаклида ўтган тадбирда  Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан ўтказилган учрашувда илгари сурилган муаммо ва вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  

Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ишонч масаласида алоҳида тўхталиб, суд тизимида ишлаётган ёшларнинг ташаббускор ҳамда бешта устувор йўналишнинг фаол иштирокчиси бўлишлари, ўзларининг устида кўпроқ ишлашлари талаб этилиши, китобхонлик маданиятини юксалтириш лозимлиги, ёш ҳуқуқшунос сифатида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳамда ёш оилалар ўртасидаги ажримларни олдини олишда, шунингдек, жойлардаги ёшлар иттифоқи томонидан олиб борилаётган ишларнинг фаол иштирокчисига  айланиши лозимлиги ҳақида гапирди.  Бундан ташқари муҳокама қилинаётган қонунлар ва Олий суд Пленум қарорлари бўйича ўз муносабатини билдиришлари лозимлиги,  бироқ шу кунга қадар суд тизимидаги ёшларнинг фаоллиги кўзга ташланмаётганлигини таъкид этиб, бунинг сабабларига тўхталди. Бунга асосий сабаб сифатида  суд тизимида шу кунга қадар ёшлар етакчиси сайланмагани кўрсатиб ўтилди. шундан келиб чиқиб,  очиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг Олий суддаги бошланғич ташкилоти етакчиси этиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти Шавкат Гайбердиев сайланди.

Тадбир давомида ўтган даврда ўз фаолиятлари билан бошқаларга ўрнак бўлган, шунингдек ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш ва олиб болаёган ислоҳатлар жараёнида алоҳида ўрнак кўрсатгани учун 25 нафар судья ва суд ходимлари  Олий суд  раиси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг