Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларнинг қўлига автомашина калитини берманг!

Ўқувчиларнинг қўлига автомашина калитини берманг!

Фото: «Запад24»

Кеча, 2 январь куни мактаб ва коллеж ўқувчиларининг ҳужжатларсиз машинани кўчага ҳайдаб чиқиши оқибатида икки нохуш ҳодиса содир бўлди. Бири — Қибрайда, иккинчиси — Самарқандда.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Агротадбиркор касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ш.А. 2 январь куни «Спарк» машинасини тегишли ҳужжатларсиз кўчага ҳайдаб чиққан.

Натижада Улуғ-йўл кўчасида пиёда кетаётган вилоят ички ишлар ходимини уриб юборган. Ходим «бош мия очиқ жароҳати ва 2-3-даражали кома ҳолати» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 35-сонли ўрта мактабнинг 14 ёшли 9-синф ўқувчиси Д.Х. ҳужжатларсиз бобоси номидаги «Ласетти» русумли автомашинани Зарафшон шох кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган «Матиз» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада «Матиз» автомашинаси ҳайдовчисининг 3 ёшли ўғли жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва 1 ёшли қизи жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг