Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек киноси режиссёрларидан бири фирибгарликда айбланмоқда (видео)

Ўзбек киноси режиссёрларидан бири фирибгарликда айбланмоқда (видео)

Видеолавҳадан скриншот.

У бир гуруҳ ёшларни машҳур қиламан деб чув туширди. Самарқандда навбатдаги фильми учун кастинг эълон қилиб, актёрликка даъвогарлардан фирибгарлик йўли билан пуллар олади, дейилади «Замон» информацион дастурида берилган видеолавҳада.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган, «Яраланган қалб» ва «Тақдир синови» фильмлари режиссёри Р.Р. Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани Жума шаҳридаги маданият саройида «Қабр» ўткир сюжетли фильми учун кинокастинг эълон қилиб, актёрликка даъвогарлар билан учрашади ва улардан пул олади. Бунинг эвазига уларга кинода рол ажратишга ваъда қилади ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Гумондор бу ҳаракатини давом эттириб, Бобур исмли йигитга ўша фильмда бош ролни ижро этишини айтиб, эвазига 900 АҚШ долларини олади. Бу вақтда Бобурнинг маҳалладоши Шаҳзодга ҳам бош рол ваъда қилади. Шунингдек, фильмни Ҳиндистонда суратга олишини айтиб, ундан жами 1200 АҚШ долларини қўлга киритади.

2018 йил 31 январь куни режиссёрнинг навбатдаги «сценарийси» амалга ошмай қолади. У Шаҳзоддан қолган 100 АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари томонидан қўлга олинади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг