Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Беларусь адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик кучайтирилади

Ўзбекистон ва Беларусь адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик кучайтирилади

Фото: Адлия вазирлиги жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Минск шаҳрига ташриф доирасида адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Республикаси адлия вазири Олег Слижевский билан учрашди.

Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари Адлия вазирликлари ўртасида узоқ истиқболга мўлжалланган дўстлик алоқалари ва ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилганлиги қайд этилди. 

«Беларусь Республикаси Президенти А.Лукашенконинг ўтган йили 12-14 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширилган расмий ташрифи икки вазирлик ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга туртки берди. Бир ҳафтадан сўнг адлия вазири ўринбосари И.Тушинский бошчилигидаги Беларусь делегацияси мамлакатимизга ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, Наманган шаҳридаги ва пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишди. Беларусь томони Ўзбекистонда давлат хизматларини такдим этиш соҳасида эришилган юксак натижаларни эътироф этди»,-дейилади вазирлик хабарида.

Минскдаги учрашув чоғида томонлар кўплаб масалалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба алмашишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди. Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари Адлия вазирликлари томонидан 2001 йилнинг август ойида Минскда имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Беларусь Республикаси Адлия вазирлигининг 100-йиллиги муносабати билан ҳамкасбларига эсдалик совғалари тақдим этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг