Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон адлия вазирлари ўзаро учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон адлия вазирлари ўзаро учрашув ўтказди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг делегацияси IХ Санкт-Петербург халқаро ҳуқуқий форумида иштирок этмоқда. Форум иши доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.

Мана шундай учрашувлардан яна бири жорий йилнинг 16 май куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов  Қозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев билан учрашди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Ўзбекистон Адлия вазири Қозоғистон адлия вазирига 2019 йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган  «Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро юридик форуми ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Р. Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири  Давлат хизматлари агентлигининг фаолияти ҳамда  васиятномалар, битимлар, ариза ва бошқа ҳужжатларни  имзолаш жараёнида  нотариуслар аудио ва видеофиксациясининг мажбурлиги ҳақида ҳам сўзлаб берди.  

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг қарорига мувофиқ, Интеллектуал  мулк агентлиги  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилгани ҳақида хабардор  қилди ва  бу борада Қозоғистон тажрибасини ўрганишдан маанфаатдорлигини билдирди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев ҳам  мамлакатдаги конституциявий ислоҳотлар, хусусан, вазирларни тайинлаш соҳасидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирди. Шу билан бирга  Жаҳон банки  лойиҳаларини  амалга ошириш ва ўзлаштиришдаги тажрибаси  билан ўртоқлашди.

М. Бекетаев Р. Давлетовни Нур-Султон шаҳрига  таклиф этди ва ёзда Тошкентга ташриф буюришни  режалаштираётганини маълум қилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли бўлган барча  соҳаларда ҳамкорликни  ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегациясининг Петербургда бўлиб ўтаётган IX халқаро юридик форумидаги иштироки давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг