Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Кўча ҳуқуқи» лойиҳаси жорий этилади

Ўзбекистонда «Кўча ҳуқуқи» лойиҳаси жорий этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ёшларга орасида “Street law” (Кўча ҳуқуқи) лойиҳасини жорий қилиш учун ҳуқуқшунос талабалар, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи шакллантирилади. Бу ҳақда бугун, 11 январь куни ўтказилган “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани айтилган.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонининг мазмун-моҳияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Фото: «Xabar.uz»

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 январгача қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали, 2019 йил 1 июлгача эса аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади.

Шунингдек, фармон билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди ва унинг доирасида болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилиши белгиланди.

Портал қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;
- кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;
- ҳуқуқий ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар.

Фото: «Xabar.uz»

Оилада ҳуқуқий саводхонликни оширадиган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма бепул тарқатилади. Бундан ташқари, маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” ташкил этилади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” ва “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича ўргатиш жорий этилади.

Ёшдан келиб чиқиб ҳуқуқий саводхонликнинг минимал талаблари тасдиқланади. Аҳолини қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар юзасидан “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг