Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пластик картангизда пул камайиб қолмаяптими?

Пластик картангизда пул камайиб қолмаяптими?

Фото:«Xabar.uz»

Хоразм вилоятидаги банклардан бирида бир гуруҳ мансабдор шахслар мижозларнинг пластик карталаридаги пулларни ўғрилагани аниқланди. Бу ҳақида Хоразм вилояти ИИБ ходими З. Исмоилов хабар бериб ўтган.

Банк пластик карточкаларини замонавий иқтисодиётнинг буюк кашфиётларидан бири десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Нақд пулсиз ҳисоблашиш имкониятини берувчи ушбу карточкалар нафақат ўзининг қулайлиги, шунинг унда сақланаётган маблағнинг маълум миқдорда ошиши (банк томонидан белгиланган фоиз ҳисобига) билан ҳам аҳолининг ишончини қозониб келмоқда.

Афсуски, Янгиариқ туманидаги банклардан бирида (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмади) ўтказилган текширув жараёнида “қинғир ишнинг қийиғи” чиқиб қолди, яъни банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари аниқланди.

“Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” шиори остида мамлакатимизда фаолият олиб бориб, аҳолининг ишончини оқлаб келаётган кўпгина банклардан бирида учраган ушбу қонунбузарлик ҳолатини “гуруч орасидаги курмак” деб баҳолаш мумкин.

Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг