Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пўлат Бобожонов: «Оилалардаги қотилликлар 19,5 фоизга камайди»

Пўлат Бобожонов: «Оилалардаги қотилликлар 19,5 фоизга камайди»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда содир бўлган жиноятлар таҳлилига тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, жамоатчилик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда низолашаётган яқин қариндошларни яраштириш чоралари кўрилганлиги натижасида оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар эса 36,3 фоизга камайган.

Муқаддам судланганлар, хотин-қизлар, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бандликка кўмаклашиш марказларининг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Жиноят содир этган ўқувчилар сони 1 минг 565 нафардан 973 нафарга ёки 37,8 фоизга, аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар 37,9 фоизга камайган. 

Ички ишлар органларининг маҳалла фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, прокуратура ва бошқа органлар билан олиб борган ҳамкорлиги натижасида 2018 йилда 2 минг 301 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади. Умумий жиноятчилик эса 2018 йилда ўтган 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг