Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги вакиллари Беларусдаги халқаро конференцияда иштирок этишди

Адлия вазирлиги вакиллари Беларусдаги халқаро конференцияда иштирок этишди

Фото: Адлия вазирлиги жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган «Адлия органларининг ҳуқуқий давлатни шакллантиришдаги роли» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар қилди.

Мазкур конференция Беларусь Республикаси Адлия вазирлигининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Унинг ишида Беларусь, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия адлия органлари раҳбарлари, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар, адвокатура, нотариат, парламентарий соҳасидаги дунёнинг етакчи экспертлари қатнашди. Улар томонидан адлия соҳасини ривожлантиришнинг муҳим тенденциялари кўриб чиқилди, юридик хизматлар ва медиация соҳаларини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича фикр ва тажриба алмашилди. Давлат ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир конструктив мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов тадбирда мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ суд-ҳуқуқ тизимида, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларга бағишланган маъруза билан чиқиш қилди. 

Конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси биринчи Минск шаҳар нотариал идорасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди ва ушбу соҳа бўйича фикр алмашишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг