Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Профилактика инспектори фуқаро аризасини кўриб чиқмаса, жазоланадими?

Профилактика инспектори фуқаро аризасини кўриб чиқмаса, жазоланадими?

Фото: ИИВ

«Қўшни уйга ижарачилар кўчиб келган эди. Уларнинг уйига тунда турли одамлар қатнайвергач ҳамда тунги вақтда ҳам тинчимизни бузгани учун уларни огоҳлантирмоқчи бўлиб, уч-тўрт нафар қўшни чиққандик. Бу ҳолат жанжалга айланиб кетди. Профилактика инспекторига хабар бердик. Бироқ у ҳалигача мурожаатимизни ҳал қилмаяпти. Профилактика инспектори аризани кўриб чиқмасдан қолдириши мумкинми? Бунинг учун жавобгарлик борми?»

Профилактика инспектори жиноят ҳақидаги аризангизни қабул қилиб, қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиши лозим. Жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши Жиноят кодексининг 2411-моддасида назарда тутилган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима, ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш, ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг