Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пули тўланган уйдан дарак йўқ, қурувчида эса минг хил баҳона...

Пули тўланган уйдан дарак йўқ, қурувчида эса минг хил баҳона...

Инсоннинг маконлик бўлиши учун, яъни хонадон харид қилиши учун анча машаққат ва маблағи кетади.

Жорий йилнинг декабрь ойи бошида Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Бухоро шаҳри Алпомиш кўчаси 9/2-уй 3-хонада яшовчи фуқаро Рўзиева Зулайхо 2019 йил 10 мартда якка тартибдаги уй қурувчи фуқаро И.К. билан хонадон харид қилиш учун оғзаки шартнома тузиб, пул тўлагани ҳамда хонадони ҳалигача битмаганлигидан норози бўлиб, оғзаки мурожаат қилган.

Истеъмолчи Рўзиева Зулайхо уй қурувчига 90 000 000 сўм нақд пул олдиндан тўлагани ҳамда ҳозирги кунга келиб уй қурувчи бино қурилишини пайсалга солиб келаётгани ва истеъмолчи хонадони ўз вақтида текширилмагани сабабли тўлаган нақд пулини қайтариб олмоқчи бўлаётганини маълум қилган.

Уй қурувчи фуқаро И.К. турли баҳоналар билан пулни қайтариб бермагандан кейин истеъмолчи Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятидан амалий ёрдам сўраган. Жамият ходимлари томонидан мурожаат жойида бориб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи 90 000 000 сўм нақд пул тўлагани аниқланди ҳамда унга нақд пули тўлиқ қайтариб олиб берилди ва уй қурувчига бундан кейин бу каби  камчиликлар қайтарилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш берилди.

Ҳурматли истеъмолчи! Катта маблағ тўлашдан олдин иш бажарувчи билан қонуний талаблари белгиланган  ёзма шартнома тузган бўлсангиз, ёки сиз Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳудудлардаги ташкилотларига ўз қонуний ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат қилсангиз моддий ва маънавий зарар кўрмаслигингиз кафолатланади!

С.Найимова, Ахборот ва матбуот бўлими мутахассиси 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг