Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай жавобгарлик бор: «Компютеримдан шахсий маълумотларимни ўғирлашди»

Қандай жавобгарлик бор: «Компютеримдан шахсий маълумотларимни ўғирлашди»

Фото: «Shutterstock»

«Яқинда бир ҳамкасбимнинг флешкасини иш юзасидан олганимда унда шахсий маълумотларим папкасини кўриб қолдим. Компютерим паролланган. Бу маълумотлар компютеримдан бошқа жойда сақланмайди. Айтинг-чи, ушбу маълумотларни компютеримдан менинг рухсатимсиз олган шахсга нисбатан қонунчиликда жавобгарлик белгиланганми?»

Ахборот асрининг муҳим қоидаларидан бири ахборот хавфсизлигини таъминлашдир. Юқоридаги ҳолатга ҳар биримиз ҳам дуч келишимиз мумкин. Қонунчиликда компютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, компютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, агар ушбу ҳаракат ахборотнинг йўқ қилиб юборилиши, тўсиб қўйилиши, модификациялаштирилиши, ундан нусха кўчирилиши ёхуд унинг қўлга киритилишига, электрон ҳисоблаш машиналари, электрон ҳисоблаш машиналари тизими ёки уларнинг тармоқлари ишининг бузилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мазкур норма Жиноят кодексининг 2782-моддасида белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг