Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қани бизнинг доля?». Тадбиркордан «улуш» талаб қилганлар ушланди

«Қани бизнинг доля?». Тадбиркордан «улуш» талаб қилганлар ушланди

Тадбиркордан «улуш» талаб қилган туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси ва унинг жиноий шериги қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, воқелик Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида юз берган. Бирлашма бош ҳисобчиси ва унинг шериги «F.I.-S» хусусий корхонаси раҳбари  томонидан тиббиёт бирлашмаси биносида амалга оширилган монтаж ишлари бўйича назорат ўлчовини ўтказмаслик ҳамда амалга оширилган ишлари учун ўтказиб берилган пул маблағлари эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида «улуш» талаб қилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда бош ҳисобчи ва унинг жиноий шериги ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг