Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қибрайда аёлнинг жасади топилди. Қотилликда гумондор ҳам ушланди

Қибрайда аёлнинг жасади топилди. Қотилликда гумондор ҳам ушланди

Шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқаро Г.К. (исмли аёл)нинг жасади топилганди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у «нафас йўлларининг қон билан беркилиши, аспирация натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бурун суягининг ёпиқ силжиб синиши, бош мия ва ўпка шиши»дан ўлганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Маълум қилинишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг