Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Буғдой қироли» ҳибсга олингани айтилмоқда. Бироқ...

«Буғдой қироли» ҳибсга олингани айтилмоқда. Бироқ...

Иллюстратив фото

Қатор оммавий ахборот воситаларида йирик тадбиркор Дилшод Сайфиддинов ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқалди. Хабарларда «Буғдой қироли» дейиладиган Д.Сайфиддинов «Ўздонмаҳсулот» компаниясида раҳбарлик лавозимида ишлагани, дон маҳсулотларини қайта ишлаш тизимида ўзига яраша қудратга эга экани айтилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сайфиддинов коррупция билан боғлиқ айблов билан қўлга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси билан боғланганимизда бу бора ҳеч бир расмий маълумот йўқлиги билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг