Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонунчиликда ўзгариш: энди қалбаки «ходим» жазоланади

Қонунчиликда ўзгариш: энди қалбаки «ходим» жазоланади

Фото: «Sof.uz»

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 2091-модда билан тўлдирилди. Яъни эндиликда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун маъмурий жавобгарлик қўлланилади.

Жумладан, формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти томонидан 2018 йил 3 январ куни имзоланган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг