Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда жайрон овлаган браконьерлар қўлга олинди

Қорақалпоғистонда жайрон овлаган браконьерлар қўлга олинди

Фото: Еco.gov.uz

2019 йил 3 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Экологик назорат инспекторлари томонидан Тахтакўпир тумани ҳудудида амалга оширилган навбатдаги рейд давомида браконьерлар қонунга хилоф равишда жайрон овлаб, қайтаётганда қўлга олинди.

Тахтакўпир тумани «Қоӊыраткөл» ОФЙда фуқаролар М.Д., Т.М., А.Ж. ҳамда Қ.Қ. бошқарувидаги УАЗ-469 маркали, давлат белгиси 95 J752EA бўлган автотранспорт тегишли тартибда тўхтатилди. Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан автотранспорт текширилганда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 3 бош отиб ўлдирилган жайрон, ов қуроли борлиги аниқланди.

Текшириш давомида фуқаро Қ.Қ. га тегишли бўлган ИЖ-58 2х12 калибрли № Р-05351-сон ов қуроли, прожектор, ўқ ва ўқ қаторлар, 3 бош жайрон ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳуқуқбузар шахслар томонидан ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилган бўлиб, ҳозирда табиатга етказилган зарар ва жарима миқдори аниқланмоқда.

Текшириш якунлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар қўшимча эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг