Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рашк балоси. Бухородаги ариқдан 20 ёшли йигит мурдаси топилди

Рашк балоси. Бухородаги ариқдан 20 ёшли йигит мурдаси топилди

Фото: «Азия-Плюс»

Бухоро туманидаги «Шейхон» МФЙ Дехчабеги қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сатторобод» ариғидан йигирма ёшлар чамасидаги йигитнинг мурдаси қотиллик аломатлари топилган.

«Xabar.uz» манбасининг Бухоро тумани ИИБга таяниб маълум қилишича, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида марҳум шу туманда яшовчи 1999 йилда туғилган Ш.С. эканлиги аниқланган. Шунингдек, қотиллик ошхона пичоғи воситасида амалга оширилган бўлиб, жиноят рашк туфайли содир этилгани билдирилмоқда. 

Гумондор қўлган олинган: у марҳумнинг таниши ва тенгдоши А.У. бўлиб чиқди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг