Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда ушланган шахс Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда ушланган шахс Ўзбекистонга олиб келинди

Фото: ДХХ

1987 йил Сурхондарё вилоятида туғилган «Ж.Х.» 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлати ҳудудидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада «Ж.Х.» экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «жиҳод»га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлайди.

Шунингдек, у жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг