Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ҳадемай суд қилинади, Юнусобод тумани собиқ ҳокими эса...

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ҳадемай суд қилинади, Юнусобод тумани собиқ ҳокими эса...

Бугун, 24 декабрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Бундай тадбирда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган қатор амалдорларнинг жиноят иши юзасидан саволлар берилиши табиий эди. Шундай бўлди ҳам. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг айтишича, Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, иш мазмунан кўриб чиқилиши учун судга оширилган. Бироқ тадбирда яна бир собиқ амалдор — Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга оид жиноят иши бўйича маълумотларни очиқламади. «Бу ҳақда ҳали расмий маълумотлар берилгани йўқ, шу сабаб изоҳ беролмаймиз», — деди С.Раҳмонова.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг сентябрь ойида инвесторга ер майдони тақдим этиш эвазига 400 000 (тўрт юз минг) АҚШ долларини пора сифатида олаётганида қўлга тушганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг