Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда беш «парник»чи 2,5 млрд. сўмдан кўпроқ газ ўғрилади

Самарқандда беш «парник»чи 2,5 млрд. сўмдан кўпроқ газ ўғрилади

Фото: Google.com

Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Самарқанд туманида ўтказган тадбирда оммавий газдан «улгуржи» ўғрилаш ҳолатлари фош этилди.

Яъниким, фуқаро Б.Р.нинг 19 сотих иссиқхонасига ҳарбий қисм ҳудудидан ўтган 500 диаметрли юқори босимли қувурдан яширинча газ «тортиб келингани» аниқланди. Унинг ер остидан газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб олгани қўшни «парник»чиларга ҳам қўл келиб, улар ҳам «яратилган имконият»дан унумли фойдаланиб келишган.

Хуллас, беш нафар иссиқхона эгалари етказган зарарлар ҳисоб-китоби, дастлабки маълумотларга кўра, 2,5 млрд. сўмдан ошмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Бюронинг Самарқанд туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари туман прокуратурасига томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг