Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда гиёҳвандфурушлар қўлга тушди

Самарқандда гиёҳвандфурушлар қўлга тушди

Фото: «Tergov.uz»

Самарқанд вилояти Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 28 ёшли Нуриддин Ж. ва 22 ёшли Маҳрож Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 2021 йил 31 март куни соат 19:30 ларда Тойлоқ туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда Нуриддин Ж. ва Маҳрож Р.лар шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқароларга 1 000 000 сўм эвазига 13 дона гугурт қутисига қадоқланган вазни 42.63 грамм «марихуана» гиёҳванд моддасини сотаётган вақтларида ушланиб, Нуриддин Ж.нинг «Lasetti» русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда ўриндиқ тагидан 3 дона гугурт қутисига қадоқланган вазни 9.47 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу гиёҳванд модданинг келиб чиқиш манбаи ва айбланувчилар доирасини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг