Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда қудалар жанжали аянчли якун топди

Самарқандда қудалар жанжали аянчли якун топди

Фото: «SONNIK»

Шу йилнинг 11 июнь куни Самарқанд шаҳрида қудалар ўртасида жанжал келиб чиқди ва бунинг оқибати анчли якун топди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича,  Самарқанд шаҳрида яшовчи нафақахўр А.Р. куёви Ф.М.нинг уйига келиб, унинг онаси М.Д. билан жанжаллашиб, қорин ва чап қўл қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган куёвнинг кўкрак қисмига пичоқ санчган. Куёв ҳам қайнотаси А.Р.нинг бўйин ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.Д., Ф.М. ва  А.Р. касалхонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг