Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «валютафуруш» ушланди

Самарқандда «валютафуруш» ушланди

Ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10300 АҚШ долларини 86,5 млн. сўмга ноқонуний равишда сотаётган «валютафуруш»лар ушланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар О. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10300 АҚШ долларини 86,5 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган. Улардан 10841 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг