Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шахс оқланди. Асоссиз айбловни тасдиқлаган прокурорнинг жавобгарлиги-чи?

Шахс оқланди. Асоссиз айбловни тасдиқлаган прокурорнинг жавобгарлиги-чи?

Фото: «Газета.uz»

Бугун «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура масъул ходимлари оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу тадбирда иштирок этган Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев жорий йилнинг ўтган ойлари давомида 737 нафар шахс оқланганини мамнуният билан таъкид этгани аввалги хабарларимизда алоҳида қайд этилди. Албатта, айбсиз шахслар оқланаётгани ёқимли ҳолат. Оқланган шахслар асоссиз жиноий жавобгарликка тортилгани оқибатида ўзларига етказилган моддий ва маънавий зарарларни тегишли тартибда ундириб олиш ҳуқуқи эга. Бироқ ҳозир гап бунда эмас. Хўш, асоссиз судланган шахсларга нисбатан қўйилган айбловларни тасдиқлаган прокурорларнинг жавобгарлиги-чи? Бу ёғи нима бўлади?

Ушбу саволга жавоб берар экан, Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев қуйидагиларни айтди: «Шу йил оқланган шахсларга нисбатан жиноят ишларининг кўпи бир неча йил аввал қўзғатилган. Бундан ташқари, жавобгарликка тортилган шахс вақт ўтиши билан жиноят ишида янги ҳолат ёки бошқа сабабларга кўра айбсиз деб топилиши ҳам мумкин. Бу жараёнда прокурорларнинг жавобгарлиги масаласига келсак, ҳар бир иш ва ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланади ҳамда натижасига қараб, жавобгарлик масаласи ҳал этилади. Ҳозир шундай қатъий талаб қўйилган: Ҳар бир прокурор эгаллаб турган лавозимига лойиқ эканини ҳар куни исботлаши шарт!»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг