Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда пахта ҳосилини пуллаб юборганларга жиноят иши очилди

Сирдарёда пахта ҳосилини пуллаб юборганларга жиноят иши очилди

Фото: «uza.uz»

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Текширувда мазкур  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган хом-ашёни фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А»  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг