Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ ҳисобчи прокуратура терговчисига 1000 доллар пора таклиф қилди

Собиқ ҳисобчи прокуратура терговчисига 1000 доллар пора таклиф қилди

Фото: «BNews.kz»

«Жиззах агрокимёҳимоя» ХАЖ Арнасой филиали собиқ бош ҳисобчиси Ш.У. Арнасой тумани прокуратураси терговчиси Н.А.га иш бўйича зарарни камайтириш ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида беришни таклиф қилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Терговчи Н.А.нинг билдиргиси асосида Жиззах вилояти прокуратурасининг 8, 21-бўлимлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.У. терговчига хизмат хонасида 1,2 миллион сўм ва 100 АҚШ долларини берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг