Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сочни ёмон олган сартарошга қарши полиция иш қўзғади

Сочни ёмон олган сартарошга қарши полиция иш қўзғади

Фото: «Newinform»

Жабрланувчининг айтишича, сартарош унинг сочини керагидан ортиқ — 20 сантиметрини қирқиб ташлаган.

Гўзаллик салонига бу галги ташрифи Германиянинг Боркен шаҳрида яшовчи аёлнинг ҳам, унинг сартарошининг ҳам эсидан чиқмайдиган бўлди. Улар бир-бирларини тушунишмаган шекилли, сартарош унинг сочидан 20 сантиметр ортиқча кесиб олган. Бундан жазавага тушган аёл маҳаллий полиция бўлимига арз қилган.

Полициячилар «эҳтиётсизлик оқибатида мижозга тан жароҳати етказганлиги учун» сартарошга қарши иш очишга мажбур бўлишди. Сартарош энди бош гумондор сифатида сўроққа чақирилади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг