Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сохта МИБ ходими ушланди

Сохта МИБ ходими ушланди

Шу йил 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида «Аброр Тошматов» исмли номаълум шахс ўзини туман МИБ ходими деб таништириб, газ ва электр таъминотидан қарздор эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 330 000 сўм пул олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Риштон туманида яшовчи, аслида «Тоза Ҳудуд» ДУК ҳайдовчиси бўлган Ш.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг