Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьялар қасамёд қилди

Судьялар қасамёд қилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Олий суди пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгашининг қарорига мувофиқ биринчи марта лавозимга тайинланган жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар судяларининг қасамёд қилиш маросими  ўтказилди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 8 майдаги қарори билан илк бор беш йил муддатга судьялик лавозимига тайинланган 19 нафар судьянинг қасамёди эшитилди.

Судьялар ўз вазифаларига киришишлари муносабати билан қасамёд қилиш орқали зиммаларига юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, беғараз, холис ва адолатли бўлишини ифода этди.

Қасамёд қилган судьяларга гувоҳнома ва «Судьялар одоб-ахлоқи қоидалари» китоби топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг