Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьяни ҳақорат қилган ДСИ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Судьяни ҳақорат қилган ДСИ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «News.yandex.ru»

Урганч шаҳар маъмурий суди судьясини ҳақорат қилган туман давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Xabar.uz»га келиб тушган мазкур маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Олий суд матбуот хизмати билан боғлангандик. Олий маҳкама матбуот хизмати раҳбари А. Обидов айни маълумотни на тасдиқлади, на рад этди. Шу баробарида ажиб лутф ила тавсия этдики, «дело» очилган ишлар бўйича маълумотни тергов органидан сўрайсиз, окагинам», деб... Бунга жавобан «гап судьянинг шаъни ва қадр-қиммати ҳақида кетаётгани учун ҳам сиз билан боғлангандик, акаси сочидан?!» дея пачакилашиб ўтирмай суриштирув давом эттирилди.

Дарҳақиқат, воқелик тасдиқланди.

Маълум бўлишича, Хоразмдаги туманлардан бирида солиқ инспектори вазифасида ишловчи С. И. вилоят ДСБ зиммасига олий таълим муассасасида ўқиши учун тўланадиган супер-контракт пулларини тўлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраб маъмурий судга мурожаат қилади. Унинг аризаси асоссиз деб топилиб, рад этилганидан сўнг инспектор юқори босқич судига шикоят ёзиб, унда тизимга қўшиб Урганч шаҳар маъмурий суди судьясини фаолияти билан боғлиқ ҳолатда уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, беодоблик билан қасддан таҳқирлайди.

Бунинг оқибати шу бўлдики, С. И.га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) «иш» қўзғатилибди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг