Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда босқинчилик қилган шахслар Қашқадарёда қўлга олинди

Сурхондарёда босқинчилик қилган шахслар Қашқадарёда қўлга олинди

Иллюстратив фото

2019 йил 18 февраль куни Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнқўрғон маҳалласида  яшовчи Б.Ҳ. маҳалладоши Ж.Ҳ. билан Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи Б.Ч. исмли танишининг уйига кириб, уй эгасини ва унинг рафиқаси ҳамда ўрта мактабда таҳсил олувчи қизини уриб, уйидан пуллари ва 2 дона «Samsung» русумли мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Б.Ч. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ва Ж.Ҳ.лар Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган «Умакай» йўл патрул хизмати масканида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг