Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув учун олдиндан ҳақ тўламаслик учун қандай жавобгарлик бор?

Сув учун олдиндан ҳақ тўламаслик учун қандай жавобгарлик бор?

Фото: «Asr.uz»

«Сув учун олдиндан тўлов белгиланган экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз. Олдиндан тўламаслик оқибати нима бўлади?»

Ўзбекистон Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб барча гуруҳ истеъмолчилари сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун юз фоизлик олдиндан ҳақ тўлайди.

Ҳақни олдиндан тўламаган истеъмолчиларга нисбатан сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан узишгача бўлган чоралар кўрилади. Илгари узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун эса тўлов ундирилади:

— I гуруҳ истеъмолчиларидан — энг кам иш ҳақининг икки баравари;

— II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида.

Истеъмолчи сув истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг