Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабадан 600 минг сўм олган декан ўринбосари қўлга тушди

Талабадан 600 минг сўм олган декан ўринбосари қўлга тушди

Фото: «ОТВ»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари Х.А. университетнинг 2-босқич талабаси А.дан уни якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Х.А. мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабаларни имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 млн. сўм пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг