Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарларига нисбатан ҳукм чиқди

Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарларига нисбатан ҳукм чиқди

Равшан Ибрагимов ва Улуғбек Назаров.

Фото: «UzNews.uz»

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарларига нисбатан суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Куни кеча суд жараёни якунига етди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Олий суд матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов маълум қилди.

Жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Х.Рихсиева ва Г.Қосимовадан иборат суд таркибининг ҳукмига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги собиқ бошлиғи Равшан Ибрагимов (1966 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган. Унинг собиқ ўринбосари Улуғбек Назаров (1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган) ҳам шунча муддатга «кесилди».

Агентликнинг собиқ бўлим бошлиғи Алижон Абдуллаев (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган) ва Агентлик ҳузуридаги марказ директори вазифасида ишлаган Озод Махсудовга (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган) бир хил — 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчиларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг