Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент пропискаси учун тайёрланган ҳужжатлар қалбаки бўлиб чиқди

Тошкент пропискаси учун тайёрланган ҳужжатлар қалбаки бўлиб чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Олмазор туманида ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

22 август куни 28 ёшли А.Олимжон Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга ўтиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Кейинчалик аниқлик киритилишича, у бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан илтимоснома, 1-сонли Интернат уйи номидан маълумотнома ва буйруқларга имзо ҳамда муҳрларни қалбакилаштириб, тақдим қилган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228 моддаси («Ҳужжатлар, муҳрларни қалбакилаштириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг