Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пропискасизлар Тошкент шаҳридан уй сотиб олса бўладими?

Пропискасизлар Тошкент шаҳридан уй сотиб олса бўладими?

Фото: «Sud.uz»

«Ҳозирги кунда давлат қураётган уйдан ипотекага уй олиб, уни тўлаш имкониятига эгаман. Аммо хусусий ташкилотлар қурган уйдан олсам, ойига жуда катта сумма тўлашга тўғри келаркан. Бюджет ташкилотида ишлайман. Пропискам йўқ. Давлат қураётган уйлар учун ипотека кредитини олсам бўладими?»

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан:

— кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали тўлаган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

Кўчмас мол-мулкларнинг олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш:

— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;

— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларидан хорижий валютани сотиш орқали олинган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

Бироқ фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг