Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида «раҳнамо» қўлга тушди

Тошкент вилоятида «раҳнамо» қўлга тушди

Фуқародан савдо фаолиятига раҳнамолик қилишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Э. фуқаро Ш.дан туман ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига тегишли бўлган пиёдалар йўлагини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 13 ой муддатга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ажратиб бериш ҳамда ушбу вақт давомида текширувчиларга раҳнамолик қилиш эвазига 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ипподром» атрофини «ёйма»чилар эгаллаб олишгани ҳақида журналистик суриштирув эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг