Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди

Тошкентда фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Уларнинг 11 нафари Чилонзор ва Учтепа туманларида, Қатортол кўчаси «Шуҳрат» чорраҳасида ва Ал-Хоразмий айланасида қўлга тушган. 9 нафар аёл Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишмасида ушланди. «Қўйлиқ» бозори яқинида 8 нафар, Юнусободдаги Амир Темур кўчасида 6 нафар аёл қўлга олинди.

Улардан 24 нафари олдин ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига («Фоҳишалик билан шуғулланиш») асосан жазога тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг