Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Google.com»

Тошкентда хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган инсонга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, ички ишлар органларига Нигора Р. (барча номлар ўзгартирилган) исмли аёл арз қилган. Аёлнинг айтишича, ўзаро жанжалдан сўнг эри — 35 ёшли Аҳрор Б. ижтимоий тармоқда хотинининг номидан саҳифа очиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи маълумотлар жойлаган.

Айни пайтда Аҳрор Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси («Ҳақорат қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг