Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Участка нозири иши билан прокуратура шуғуллана бошлади

Участка нозири иши билан прокуратура шуғуллана бошлади

Қонуний чоралар кўришга киришилган.

Фото: «UzNews.uz»

Сайтимизда «Жиззахда участка нозири ва маҳалла посбони фуқарони аёвсиз калтаклашди» сарлавҳали мақола эълон қилинган, унда 1987 йилда туғилган ғаллаороллик фуқаро Замонов Шуҳрат Раҳматуллаевич маст ҳолатдаги участка нозири Э.О. ва посбон И.А. томонидан дўппослангани, тан жароҳати олгани тўғрисида маълумотлар ошкор этилганди.

Бугун, 14 апрель куни биз янгиликлардан бохабар бўлиш учун жабрланувчининг укаси Дилшод Замонов билан боғландик. «Худога шукур, акамнинг аҳволи қониқарли. Бугун бошидаги жароҳатлар ва операция ўрни қайта боғлов (перевязка) қилинди. Соғлиғи яхшиланмоқда», — деди Дилшод.

Яна бизга маълум қилишларича, Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан мазкур ҳолат бўйича суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилган. Қонуний чоралар кўришга киришилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг