Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Устахонадан 57 миллионни ўғирлаган шахслар ушланди

Устахонадан 57 миллионни ўғирлаган шахслар ушланди

Шу йил 23 декабрь куни номаълум шахслар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар Оҳангарон кўчасида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонаси эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, шу устахона ишчиси Ш.Х.га тегишли 57 млн. сўм пулини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод тумани Далварзин қўрғонида яшовчи Ж.М. ва шу туман Зафар қўрғонида яшовчи Б.Э.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг