Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарнинг ўзи ёрдамга муҳтож

Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарнинг ўзи ёрдамга муҳтож

Денов туманида 2020 йил 30 январь куни, туманнинг «Қайтмас» маҳалласида яшовчи, Г.М. исмли аёл Узун туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Аризада 2013 йилнинг июн ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар, Узун тумани «Тожикобод» маҳалласида яшовчи Х.Н. унинг ишончига кириб, Денов туманида қурилаётган намунали уйлардан сотиб олиб беришини айтиб, 4.000 (тўрт минг) АҚШ доллари, 35.890.000 (ўттиз беш миллион саккиз юз тўқсон минг) сўм пуллари ва 8.000.000 (саккиз миллион) сўмлик тилла-тақинчоқларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган.

Фуқаро Г.М.нинг аризаси юзасидан Х.Н.га нисбатан 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг