Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вафот этган фуқароларга пенсия тўлангани аниқланди

Вафот этган фуқароларга пенсия тўлангани аниқланди

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди.

Бунда пенсия тайинлаш комиссиялари томонидан ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги туфайли бюджет маблағлари ортиқча сарфланганлиги, вафот этган фуқаролар номига 19,6 млн сўм пенсия тўланганлиги ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур қонун бузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларнинг кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мухокама натижалари бўйича мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг