Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган шахсга суд имконият берди, хулоса ўзига боғлиқ

Вояга етмаган шахсга суд имконият берди, хулоса ўзига боғлиқ

Фото: «News.yandex.ru»

Яқинда жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судида «қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш» билан боғлиқ иш кўрилди.

Жиноят ишини мухтасар баён қилсак, шу йилнинг 2 август куни кеч соат 21:00 лар атрофида А.Т. ва вояга етмаган А.Б. билан олдиндан тил бириктириб, Зарафшон шаҳридаги «Алпомиш БЎСМ»да мураббий бўлиб ишловчи Б.С. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказади. Уларнинг бундай хатти-ҳаракати Жиноят кодексининг (ЖК) 109-моддаси 2-қисми билан «иш» очилишига кифоя қилди. Зеро, етказилган жароҳат жабрланувчининг саломатлиги қисқа вақт (олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддат) ёмонлашувига сабаб бўлганди.

Тергов жараёнида тарафларга ярашув таклиф этилди. Бироқ жабрланувчи ҳам, айбланувчи ҳам муросага келмади.

«Дело» судга ўтгач, вазият ўзгарди. Томонлар ўзаро ярашиб олгани, бир-бирларига нисбатан даъвоси йўқлигини очиқ-ойдин маълум қилдилар. Бундай ҳолатда суд мажлисини давом эттиришдан маъно йўқ. Чунки Жиноят кодексининг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 109-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги қайд этилган.

Суд жараёнида тарафларга ярашув институтининг моҳияти яна бир бор тушунтирилди. Хусусан, жабрланувчига ярашув асосида иш юритиш тугатилса, унда қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилиши алоҳида уқтирилдики, у бунга рози эканини такрор билдирди. Модомики, томонлар ярашган экан, суднинг «дело» бўйича иш юритишни тугатишдан бошқа иши қолмайди.

Жиноят ишининг бундай хайрли якуни томонларга, айниқса, вояга етмаган А.Б. учун яхши имконият. Хулоса чиқариши — ўзига тан.

Дилноза Хонбўтаева,

жиноят ишлари бўйича

Зарафшон шаҳар судининг раиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг