Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро қидирувдаги жиноятчи Ўзбекистонда қўлга олинди

Халқаро қидирувдаги жиноятчи Ўзбекистонда қўлга олинди

У Европанинг бир қатор мамлакатларида катта миқдорда ўғирлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.

Македониянинг Интерпол Миллий марказий бюроси (ММБ) маълумотларига асосан ҳамда Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан бири бўлган, Европанинг бир қатор мамлакатларида катта миқдорда ўғирлик содир этган халқаро қидирувдаги жиноятчи ҳибсга олинди.

Интерпол каналлари орқали ташкил этилган ўзаро ҳамкорлик натижасида жиноятчи Ўзбекистонда аниқланди ва қўлга олинди.

«Бугунги кунда, олиб борилган музокаралар ва олинган тезкор ахборотлар туфайли халқаро қидирувда бўлган шахс, содир этган жиноятларига суд олдида жавоб бериш учун македониялик ҳамкасбларга топширилди», дейилади Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг