Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ходимга «келишишни» таклиф қилган фуқаро ушланди

Ходимга «келишишни» таклиф қилган фуқаро ушланди

Фото: ИИВ

2021 йил 2 февраль куни Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ сафарбарлик гуруҳлари томонидан ўтказилган тадбирда «Cobalt» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчида бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар йўқлиги аниқланди. Жиззахлик фуқаро Ю.А. томонидан бошқариб келинаётган автомашина содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун «Кармана Оқ Сарой» МЧЖга қарашли автомашиналар жарима майдонига келтирилган. Аммо вазиятни жиддий баҳоламаган ҳайдовчи машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспектори сафдор А.Ўроқовга пора тариқасида 50 АҚШ доллари таклиф қилади. Ходим фуқаронинг ушбу хатти-ҳаракати қонунга зид бўлиб, бунинг учун жавобгарлик муқаррар эканлигини тушунтиришига қарамай, ҳайдовчи пора таклиф этишда давом этади. Инспектор ўз вақтида раҳбариятни огоҳлантиргани боис, ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида пора бермоқчи бўлган шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг