Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда фирибгар қўлга олинди

Хоразмда фирибгар қўлга олинди

Фото: «politring.com»

Хоразм вилояти Шовот тумани «Янгитурмуш» маҳалласида яшовчи фуқаро М.К. Департаментнинг Хоразм вилоят Шовот туман бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, «Қиёт» қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Р.О. унинг  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида юрганлигидан хабар топиб, унга шу қишлоқдан 600 кв метр ер майдони ажратилишида туман архитектура ва қурилиш бўлимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтган. Бу ишларни битириш учун эса олдиндан 7 миллион сўм ва эгалик ҳуқуқи белгилаш тўғрисидаги қарор чиқартирилгандан кейин яна 3 миллион сўм, жами 10 миллион сўм пул беришини талаб қилган.

Шунга асосан, аризачининг мурожаати юзасидан 2018 йил 13 август куни Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва Шовот туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда Шовот тумани «Тупроққалъа» маҳалласида яшовчи фуқаро Р.О ҳамқишлоғига ваъда қилган ер майдони учун сўралган пулнинг 5 миллион сўмини олаётган пайтда Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг