Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда қўлга тушган шахс Тошкентдаги шеригини «тортди». Ва...

Хоразмда қўлга тушган шахс Тошкентдаги шеригини «тортди». Ва...

Ҳазорасп туманидаги мактаб ўқитувчиси С.Д. фуқаро С.нинг қизини танишлари орқали олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далил билан ушланганди.

Тезкор тадбир шу билан якунига етмади. Негаки, қўлга олинган С.Д. «ўқишга киритиш иши»да ёлғиз эмаслиги, Тошкентда шериги бор эканини гуллаб қўйгач, тадбир пойтахтда давом эттирилди. Натижада унинг жиноий шериги Л.С. (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси) 3500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳар икки ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг